Парижда ҳалок бўлган етти нафар террорчининг уч нафари француз бўлган. Бу ҳақда «Газета.ru» Франция ва Бельгия расмий вакиллари маълумотига таяниб хабар беради.
Париж шаҳри чекка қисмида яшаган террорчилардан бирининг шахси тери намунаси бўйича аниқланган.
Аввалроқ Париждаги терактда ўлдирилган террорчилардан икки нафари француз бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Франция прокурори Франсуа Молян Париждаги терактлар террорчиларнинг уч гуруҳи томонидан амалга оширилганлиги ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)