Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Борис Немцовнинг ўлдирилиши билан боғлиқ терговни уч ойга узайтирди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилган, дея хабар беради «РБК».
Манбанинг таъкидлашича, тергов 2016 йил 28 февралига қадар узайтирилган. Ушбу санагача айни пайтда ҳибсда сақланаётган жиноятнинг гумон этилаётган беш нафар ижрочисига якуний кўринишдаги айблов эълон қилиниши кўзда тутилмоқда.
Терговчилар ҳозирча қотиллик буюртмачисини аниқлай олгани йўқ, бироқ келгуси йили унга ҳам сиртдан айблов эълон қилиниши эҳтимолдан холи эмас. Шу тариқа шов-шувли қотилликни тўлиқ фош этилган, деб ҳисоблаш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)