Хонандалар Ойбек ва Нигоранинг тўйи 21 ноябрь куни Тошкентдаги «Версаль» тўйхонасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Qalampir.uz» интернет-нашри хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 2005 йилдан бери биргаликда фаолият олиб бораётган Ойбек ва Нигора айни вақтда тўйга тайёргарлик кўриш ишлари билан банд.
Интернет-нашрнинг ёзишича, «Ойбек ва Нигоранинг тўйи ўзбек шоу-бизнесида узоқ вақтдан буён кутилаётган тўйлардан бири эди».
Маълумот учун, Ойбек Алимов 1987 йилнинг 8 октябрида, Нигора Исмоилова 1988 йилнинг 12 сентябрида таваллуд топган. Хонандалар 2008 йили «Ниҳол» мукофоти билан тақдирланган.
Изоҳ (0)