Ўзбек хонандаси пойтахт аҳолисини ҳайратга солди
Турли мусиқий телешоулар қатнашчиси, истеъдодли ёш ижрочи Улуғбек Халиқов Тошкент аҳлини ҳайратда қолдирди. Хонанда кафе мижозлари, автобус йўловчилари, шаҳар кўчаларидаги пиёдалар олдида чиқиш қилди.
У созанда дўстларининг турли мусиқа асбоблари жўрлигида ўзбек ва чет тиллардаги хит-қўшиқларни ижро этди. Ушбу ноанъанавий мусиқий чиқиш атрофдагиларга кўтаринки кайфият бахш этди.
Томошабинларнинг баъзилари мусиқага мос равишда рақсга тушса, қолганлари ҳайратомуз шоуни видеога олиб, яқинлари билан баҳам кўришди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар