Москвадаги ресторанининг тантанали очилишига келган америкалик актёр Роберт де Ниро журналистларнинг Жерар Депардье ва боксчи Рой Жонс изидан бориб, Россия фуқаролигини қабул қилиш ҳақидаги саволларига жавоб берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Балки, Россия фуқаролигига эга бўлишни истардим. Тушунасизки, бу мураккаб вазият, шунинг учун кўрамиз ҳали, олдиндан бир нарса дейиш қийин», — деди де Ниро.
Таъкидланишича, тадбирда у кўп ҳазил-ҳузул қилди, бироқ саволларга қисқа жавоблар берди.
Эслатиб ўтамиз, Голливуд юлдузи Роберт Де Ниро 9 ноябрь куни Россияга келди. У Москвадаги «Крокус Сити Молл» савдо марказида очилган Nobu япон ресторани эгаларидан биридир.
Изоҳ (0)