Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия федераль ҳаво транспорти агентлиги («Росавиация») Украина шарқида қулаган Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли «Боинг» ҳалокати юзасидан олиб борилган терговнинг расмий натижаларига нисбатан расмий норозилик билдирди ва Халқаро фуқаро транспорти ташкилоти (IKAO)дан тергов ишига аралашишни талаб қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: The Guardian

Фото: The Guardian

«Росавиация» вакилларининг маълум қилишича, тергов сифати қониқарсиз ва IKAO талабларига мос келмайди. Шунингдек, федераль агентликдагиларнинг фикрича, тергов олдиндан исталган натижага мослаштирилган, ундаги мантиқсизлик даражасига эса «чидаб бўлмайди».

«Росавиация» вакилларининг таъкидлашича, Нидерландия хавфсизлик кенгаши ҳисоботида сўз бораётган яксон қилувчи элементлар ва «Боинг» қулаган жойдан топилган элементлар бир-бирига мос эмас. Идоранинг алоҳида қайд этишича, Россия тергов жараёнига босим ўтказмаслик мақсадида, йўловчи самолёти қулаши бўйича ўз талқинини илгари сурмаган.

«Росавиация» вакилларининг маълум қилишича, самолёт ҳалокатининг асосий сабаби Украина ҳукуматининг ҳаракатсизлиги билан боғлиқ, улар мамлакат шарқида юз бераётган низо ҳудуди ҳаво кенгликларини ёпиш бўйича зарур чораларни кўрмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар