Singapore Airlines авиакомпанияси Сингапурдан Нью-Йоркка қадар давом этувчи жаҳондаги энг узун тўхтовсиз рейсни қайта тиклайди. Bloomberg хабарига кўра, мазкур йўналиш бўйича парвозлар 2018 йилдан бошланади.
Парвоз масофаси 15,3 минг километрга тенг бўлиб, белгиланган йўл 18—19 соатда босиб ўтилади. Рейслар айнан шу йўналиш учун махсус лойиҳалаштирилган Airbus A350-900URL самолётларида амалга оширилади.
Композит материаллардан тайёрлангани учун вазни енгил, ёнилғи сарфи кам бўлган мазкур самолётда қанча ўрин бўлишига аниқлик киритилмаяпти. Ундан аввалги — A340 лайнерида 100 та бизнес-класс йўловчилари учун жой бор эди, янги лайнерда жойлар сони қисқартирилиши кутилмоқда.
Сингапурдан Нью-Йоркка томон тўхтовсиз парвоз қиладиган рейс 2013 йилда ёпилганди, бунга унинг энг аввал бизнес-туристлар орасида оммалашмагани сабаб қилиб кўрсатилганди. Singapore Airlines истиқболда АҚШгача бошқа тўхтовсиз йўналишларни ишлаб чиқиш ниятида.
Изоҳ (0)