Эрон конституцияси посбонлари кенгаши 14 октябрь, чоршанба куни Теҳроннинг халқаро воситачилар «олтилиги» билан Эрон ядро дастури бўйича битимини амалга ошириш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Ведомости» Эрон давлат телевидениесига таяниб.
Эронда ушбу кенгаш тасдиғини олиш қонун лойиҳаларининг кучга киришидан олдинги сўнгги босқичдир.
13 октябрь, сешанба куни Эрон ядро дастури бўйича битимнинг бажарилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси Эрон парламенти депутатлари томонидан маъқулланган эди. 161 нафар қонун чиқарувчи ҳужжатни ёқлаб овоз берди, 59 киши қарши чиқди, 13 депутат бетараф қолди.
Келишув 14 июлда Австрия пойтахти Венада Эрон ва халқаро воситачилар олтилиги (БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш нафар доимий аъзоси ва Германия) ўртасида тузилганди. Ҳужжат Эрон ядро дастурининг тинчликпарвар кўринишда бўлишини кафолатлаши, бунинг эвазига Теҳрондан барча халқаро ва бир томонлама санкциялар олиб ташланиши лозим.
18 октябрда келишув кучга кириши ва томонлар зиммаларига олган мажбуриятларни бажаришни бошлаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)