Ишчи ташриф билан Запороже вилоятига келган Украина президенти Пётр Порошенко Су-27 қирувчи самолётини синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Парвоз арафасида Украина президенти иккита Су-27 қирувчи самолётларини беш йил давомида ўзининг айланма маблағлари ҳисобидан таъмирдан чиқарган «MiGremont» заводи раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.
Завод директори Сергей Фурдилонинг қайд этишича, 1991 йили фойдаланишга топширилган самолётлар янги техник сифат ва ечимларга эга бўлди. Хусусан, назорат тизими алмаштирилди, нишонга олиш ва навигация тизимлари модернизация қилинди.
«Таъмирдан чиққан мазкур икки қирувчи самолёт яқин вақт ичида Украина қуролли кучлари сафида фаолият олиб бориш учун юборилади», — дейилади «Интерфакс-Украина» агентлиги хабарида.
Изоҳ (0)