Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир вилоятининг Силван шаҳрида юз берган портлаш оқибатида бир бола ҳалок бўлди, яна уч бола тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портлаш мактаб боғида юз берган — болалар боғдан портловчи қурилма, катта эҳтимол билан, қўл гранатасини топиб олган ва у билан ўйнашни бошлаган.
Портлаш оқибатида тўрт бола тан жароҳати олган, улардан бири касалхонада вафот этган.
Хабар беришларича, ҳозирги вақтда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари бошланган.
Изоҳ (0)