Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таҳдидларидан хабардор. Бу ҳақда, «Газета.ru» хабарига кўра, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Путин Туркия президенти жаноб Эрдўғоннинг бундай баёнотларидан, шубҳасиз, хабардор қилинган», — деди Россия президенти матбуот котиби.
Низога Туркия ва НАТО ҳаво бўшлиғининг бузилиши муносабати билан Туркиянинг Россия ҳарбийларига нисбатан билдирган эътирозлари сабаб бўлди.
Туркия ҳаво бўшлиғига бузиб кирилиши билан боғлиқ ҳолат бўйича Россия маъмуриятининг аввалги изоҳлари Эрдўғонни қониқтирмаган ва у бу изоҳларни «ишончсиз» деб атаган.
Аввалроқ Эрдўғон Сурия сабаб Туркия Россия газидан воз кечиши мумкинлиги билан таҳдид қилганди.
Изоҳ (0)