Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Сурияда Россия қуролли кучларининг қуруқликдаги операциялари ўтказилиши эҳтимоли ҳақидаги фикрларни изоҳлади, деб ёзади «Газета.ru».
«Бу сўнгги кунларда бўрттирилаётган яна бир тезисдир. Афғонистон кампанияси билан қиёслашмоқда. Бу тарихимиздаги нақадар оғир саҳифа эканлигини ҳамма жуда яхши билади. Бу ҳеч қачон бўлмайди», — дея таъкидлади Захарова.
Нашр эслатишича, аввалроқ CNN Пентагондаги манбаларига таяниб, Сурияда қуруқликдаги операция ўтказишга тайёргарлик бораётгани эҳтимоли тўғрисида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)