БМТ Бош Ассамблеяси собиқ президенти ҳамда Антигуа ва Барбуда доимий вакили Жон Эш ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Нашр эслатишича, 6 октябрь куни у Нью-Йорк прокуратураси томонидан хитойлик бизнесменлардан жами 1,3 миллион долларлик пора олганликда айбланган эди. Хусусан, 500 минг долларлик мукофот пули эвазига Эш БМТ Бош котибига Макаода БМТ анжуманлар маркази қуриш зарурияти ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларни тайёрлаб берган.
Нақд пулдан ташқари, унга Rolex соати, BMW автомобили «совға қилинган», уйи ҳудудида 30 минг долларлик баскетбол корти қуриб берилган.
Айбловлар Эшдан ташқари, яна тўрт бизнесменга нисбатан илгари сурилди, улар ушбу коррупция схемасига алоқадорликда гумонланмоқда.
Изоҳ (0)