Россия авиабазасини Беларусь ҳудудига жойлаштириш ҳақида ҳеч қачон сўзлашилмаган. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди, деб ёзади «Европейская Правда».
У сўнгги вақтларда мухолифатнинг Россия авиабазаси Беларусь ҳудудига жойлангани ҳақидаги шов-шувларига изоҳ берар экан, «Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Бу қарорни қабул қилиши керак бўлган киши — мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман», — дея таъкидлади.
Лукашенко ҳозирда уларга база эмас, муайян қурол-яроғлар зарурлигини айтди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Беларусда Россия авиабазасини қуриш ҳақида битим имзолашни буюргани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)