Россия авиацияси Суриядаги қадимий Пальмира шаҳрини бомбардимон қилишни бошлади. Шунингдек, самолётлар ИШИДнинг Алеппо провинциясидаги марраларига ҳам зарба берган. Бу ҳақда мамлакат телевидениесига таяниб, France-Presse ва Reuters маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
ИШИД шу йил май ойида эгаллаган Пальмира шаҳрига уюштирилган авиаҳужумлар туфайли 20 та автомобиль ва учта қурол-яроғ омбори йўқ қилинган.
Алеппода эса Россия самолётлари жангарилар назоратида бўлган ҳарбий аэропортдан 20 километр узоқликдаги Ал Баба ва Дайр Хафир шаҳарларига ҳужум қилган.
Изоҳ (0)