Хитой шарқида йўловчи автобусининг кўприкдан қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди ва 30 дан зиёд киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
CCTV телеканали маълумотларига кўра, ҳодиса Аньхой вилоятининг Хошань уездида юз берган. Автобус кўприкдан чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган жарга қулаган.
Қайд этишларича, автобус 37 йўловчи мўлжалланган эди ва у, катта эҳтимол билан, сайёҳларни олиб кетаётган бўлган. Тез тиббий ёрдам шифокорларининг айтишича, жабрланувчиларнинг аҳволи жуда оғир.
Изоҳ (0)