Дубайда камбағалликка қарши курашиш фонди иш бошлади. Фонд маблағи 1 миллиард дирҳам (тахминан 272 миллион доллар)ни ташкил этади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташкилотнинг асосий мақсади— ишсизликка қарши курашиш ва минтақаларда таълим даражасини ошириш.
Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум бошчилигидаги мазкур фонд 28 та инсонпарварлик ташкилотини бирлаштириб, 1400 дастурни амалга оширмоқчи.
Бу маблағлар дунёнинг 116 та мамлакатига йўналтирилиши кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, Фонд 4 та йўналишни ўз ичига олган: таълимни оммалаштириш, камбағалликка қарши курашиш, бирлашмаларни қўллаб-қувватлаш ва инновацияларни ривожлантириш.
Шунингдек, Фонд ҳомийлигида 20 миллион нафар бола саводхонлиги учун 10 миллион дона китоб чоп этилади.
Таълим соҳасидаги лойиҳалар учун 1,5 миллиард дирҳам маблағ ажратилса, минтақалардаги сув ресурслари қидирувига 500 миллион йўналтирилади.
«Бағрикенглик маданиятини қўллаб-қувватлаш» йўналишига эса Фонд томонидан 600 миллион дирҳамдан ортиқ маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)