АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Porter (DDG 78) ракета эсминеци 6 октябрь, сешанба куни Қора денгизга киради. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 6-флоти матбуот хизматидан маълум қилишларича, ушбу ҳарбий кема «минтақадаги тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қора денгизга киради».
«USS Porter каби ҳарбий-денгиз кучларининг Қора денгизда бўлиши имкониятларимизни яхшилаш ҳамда иттифоқчи ва ҳамкорларимиз билан муносабатларни янада ривожлантиришга кўмак беради», — деди АҚШ 6-флоти вице-адмирали Жеймс Фогго.
Аввалроқ USS Porter (DDG 78) ракета эсминеци Руминиянинг «Мачеллариу» корвети билан биргаликда Қора денгизда ҳарбий машғулотлар ўтказган эди.
Изоҳ (0)