АҚШнинг Чикаго шаҳри мусулмонлари ташкилоти ислом ҳақидаги билимларни кенгайтиришни истаганлар учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказилгани ҳақида хабар берди, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
«Одамлар мусулмонларни яхши билмайди, улар масжидда ҳам ҳеч қачон бўлмаган. Буни ташриф буюрганлар кузатувидан билса бўлади»,— дейди катта Чикаго исломий ташкилотлар иттифоқи ижрочи директори Табассум Халим.
«Очиқ эшиклар куни»да иштирок этганлар масжидлар билан танишди, жамоат намозлари қай тартибда ўтказилишининг гувоҳи бўлди, маъруза тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Акция Напервилл, Уитон, Дес-Плейнс ва Либертивиллдаги масжидларда ўтказилди.
Изоҳ (0)