Калифорния штати губернатори Жерри Браун бедаво касалликка чалинганларнинг ўз хоҳишига кўра ҳаётдан кўз юмишига рухсат берувчи қонунни имзолади. Meduza’нинг ёзишича, Калифорния эвтаназияга рухсат берган АҚШнинг бешинчи штати бўлди.
«Ўлиш ҳуқуқи» номини олган қонун лойиҳаси аввалроқ штат Конгресси юқори ва қуйи палаталари томонидан маъқулланган эди.
«Агар давомли ва азобли оғриқдан вафот этадиган бўлсам, нима қилардим, билмадим. Ишончим комил, мазкур қонун билан тақдим этилаётган имконият бир юпанч вазифасини ўтарди», — деди Жерри Браун.
АҚШнинг Орегон, Вашингтон, Монтана ва Вермонт штатларида ҳам эвтаназияга қонун билан рухсат берилган. Мазкур қонунларга кўра, эвтаназияда шифокор қатнашмайди, бироқ маълум бир шартларга риоя этилганида, шифокор давоси йўқ касалликка чалинган инсонга ҳаётдан кўз юмиш имконини берадиган дори воситаларини ёзиб бериши мумкин.
Изоҳ (0)