Ироқда бир қатор автомобилларнинг портлаши оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
Энг кучли портлаш мамлакат шарқидаги Дияла вилоятида содир бўлди. Террорчилик ҳаракати натижасида камида 32 киши қурбон бўлди, яна 58 нафари яраланди. Портлаш одам гавжум савдо кўчасида юз берди.
Ироқ жанубидаги Басра вилоятида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида эса ўн киши ҳалок бўлди, 25 нафари яраланди.
Бағдод шаҳри чеккасидаги портлаш натижасида 14 киши қурбон бўлди, 25 киши яраланди.
Изоҳ (0)