Қирғизистон парламентига сайловларда иштирок этган 14 партиядан 6 таси ўтди. 4 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтган сайлов натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «РИА Новости».
Энг кўп овозни президент тарафдорларининг Социал-демократик партияси тўплади, бироқ ҳатто у ҳам парламентдаги ўринларнинг ярмидан ортиғига даъвогарлик қилолмади. Шу боис парламентга ўтган партиялар бош вазир номзодини илгари суриш ва ҳукуматни шакллантириш учун коалиция тузишларига тўғри келади.
Халқаро кузатувчилар сайловларда жиддий камчиликлар кузатилмагани ва улар демократик руҳда ўтганини таъкидлади. Сайловчиларнинг 60 фоизи иштирок этгани маълум қилинган сиёсий тадбир якунлари 20 кун давомида эълон қилинади.
Изоҳ (0)