Гватемаланинг Санта-Катарина-Пинула шаҳрида ер кўчиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 161 кишига етди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Марказий Америка мамлакати прокуратурасига таяниб.
Аввалроқ фожиада 131 киши нобуд бўлгани хабар берилган эди.
Табиий офат ўтган ҳафтанинг пайшанба куни, 1 октябрда содир бўлди. Аҳоли яшаш пункти туманларининг бирига яқин тепаликдан тупроқ ва тошлардан иборат минглаб тоннали кўчки тушди. Бузилган ва кўчки остида қолган уйлар сони 125 тага етди.
Изоҳ (0)