Тўққиз нафар рус спортчиси Мунгёнда бўлиб ўтадиган VI Халқаро ҳарбий-спорт ўйинларига қатнашиш учун Жанубий Кореяга йўл олган жойида, самолёт бортидаги қоидаларга амал қилмагани учун ўз ватанларига қайтариб юборилди. Бу ҳақда «Ёнхап» хабар бермоқда.
Спортчилар Инчеон халқаро аэропортида полиция томонидан қўлга олинган. Илгари улар Москва—Сеул йўналиши бўйича учадиган самолёт бортида мастлик ва қоидаларга бўйсунмаслик ҳолати юзасидан Корея иммиграция хизмати томонидан ушланган эди.
Беш нафар эркак ва тўрт нафар аёлга Жанубий Корея авиацияси хавфсизлиги қоидаларини бузиш айби қўйилди.
Натижада, Россия жамоаси саккиз нафар спортчиси билан ўйинларда қатнашадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, VI Халқаро ҳарбий-спорт ўйинлари 2—11 октябрь кунлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Унда 110 мамлакатдан 9 минг нафар спортчи иштирок этади.
Изоҳ (0)