Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қатар киноижодкорлари Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида мисли кўрилмаган даражада сифатли фильм ишлаб чиқишни режалаштиряпти, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Кувайт ахборот агентлигининг хабар беришича, уч қисмдан иборат фильмни суратга олиш жараёнига 450 миллион доллар харажат қилинади.

Кинофильм жаҳон мавқеи даражасида сифатли ва ноёб бўлиши ҳамда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар ҳақида бугунга қадар ишланган фильмлардан афзал чиқиши кўзда тутилган.

Иложи борича кўпроқ аудиторияни жалб қилиш мақсадида кино учун инглиз тили танланди.

Киноижодкорлар дурдонанинг техник жиҳатлари ва сценарийси тайёр экани ва фильмда Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар чеҳралари кўрсатилмаслигини таъкидлади.

Олдинроқ эронлик ва хорижлик киноижодкорлар ҳамкорликда суратга олган «Пайғамбар Муҳаммад ҳаёти» фильми Эронда катта муваффақият билан намойиш этилаётгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар