Британиялик режиссёр, 1976 йилги «Кинг Конг» фильми билан танилган Жон Гиллермин 89 ёшида Лос-Анжелесда вафот этди. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.
Гиллерминнинг фаолиятидаги энг муваффақиятли фильми 1974 йили катта экранларга чиққан «Тўзғиган дўзах» картинаси бўлиб, у энг яхши қўшиқ, операторлик иши ва монтаж учун «Оскар» ҳайкалчаларини, шунингдек, иккита «Олтин глобус»ни қўлга киритган. Фильмда Пол Ньюман, Фей Данауэй, Стив Маккуин, Фрэд Астер, Сюзань Фленнери ва Уильям Холден кабилар суратга тушган.
Режиссёр, шунингдек, бош ролини Жессика Ленг ижро этган 1976 йилги «Кинг Конг», «Кинг Конг тирик», «Нилдаги ўлим», «Кондор», «‘Мовий Макс’ ордени» каби фильмлари билан ҳам танилган. Унинг кинодаги фаолияти 1949 йили бошланган бўлиб, 40 йилдан ортиқ давом этди.
Изоҳ (0)