Forbes Россиянинг энг йирик хусусий компаниялари рейтингини тузиб чиқди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Рейтингда биринчи ўринни миллиардер Вагит Алекперов асосий акциядори бўлган ЛУКОЙЛ компанияси эгаллади. Унинг даромади 2014 йилда 4749,2 миллиард рублни ташкил этган.
Энг йирик компаниялар рейтингининг иккинчи ўрнини «Сургутнефтегаз» компанияси қўлга киритди. Компания даромади 890,57 миллиард рублни ташкил этган. Нефть қазиб олишнинг 12 фоизи, қайта ишлашнинг етти фоизи унинг улушига тўғри келади.
Учинчи ўринни Сергей Галицкий раҳбарлигидаги «Магнит» ритейлери эгаллади. Йил давомида компания даромади 31,71 фоизга ўсиб, 763,5 миллиард рублни ташкил этган.
Изоҳ (0)