Бизнесмен Александр Федотовга тегишли Artcom Media Group Германиянинг Axel Springer SE концернидан Axel Springer Russia компаниясининг 100 фоизини сотиб олди. Нашриёт уйи Россияда Forbes журналини чиқариш билан шуғулланади. Бу ҳақдаги келишув 17 сентябрь, пайшанба куни имзоланди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Олди-сотди предмети Forbes, Forbes.ru, Finanz.ru, ОК!, GЕО ва «Gala Биография» савдо белгиларидир.
Artcom Media активларни янги компанияда бирлаштиради, унда Axel Springer SE ортиқ мулкдор бўлмайди. Харид шартлари ошкор этилмаяпти.
Изоҳ (0)