Жанубий Суданда бензовоз (бензин ташувчи цистернали автомобиль) портлаши натижасида 100 дан зиёд киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Reuters. Ҳодиса автоцистерна йўлдан четга чиқиб кетгач, содир бўлган.
Йўлдан четга чиқиб кетган бензовоздан ёқилғи сизиб чиқа бошлаган. Шу заҳотиёқ машина атрофига оломон йиғилган, улар ёқилғини тўплаб ола бошлаган. Шу пайт кимдир чекаётган сигаретасини ташлаган ва портлаш содир бўлган.
50 киши оғир шикастланишлар олган, ҳукумат вакиллари фикрича, уларнинг кўпчилиги яшаб кетмаслиги мумкин, чунки минтақада жиддий куйишларни даволовчи тиббий ускуналар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳодисада 85 киши ҳалок бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)