Буркина-Фасодаги ички сиёсий вазият кескинлашгани туфайли юзага келган ғалаёнлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 60 дан зиёд фуқаро яраланган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь, чоршанба куни президент гвардияси ўтиш даври президенти Мишель Кафандо, бош вазир ва ҳукуматнинг бир қатор аъзоларини ҳибсга олган. Президент саройи олдида тўпланган намойишчиларни тарқатиш учун ҳарбийлар томонидан куч ишлатилган.
Изоҳ (0)