Руминия бош вазири Виктор Понта расман коррупцияда айбланди, дея хабар бермоқда «Лига.Новости».
Руминия ҳукумати раисини, хусусан, солиқ тўлашдан бош тортиш ва пул «ювиш»да айблашмоқда.
42 ёшли Понта ваколатини суиистеъмол қилгани ҳақида 2015 йил августида маълум бўлган, ўшандан буён у айбловларни рад этиб, прокуратура «жамоатчилик фикрини манипуляция қилаётгани»ни таъкидлаб келмоқда.
Прокуратура текширувни якунлаб, ишни Олий судга йўналтирганини маълум қилди.
Изоҳ (0)