Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев маҳаллий тадбиркорларни ишлаб чиқаришни кучайтиришга ва маҳсулотларни «Қозоғистонда ишлаб чиқарилган» ёрлиғи билан чиқаришга чақирди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Мисол тариқасида Нурсултон Назарбоев ўзини «Қозоғистон маҳсулотларининг ҳаракатдаги рекламаси» деб атади. «Устимдаги костюм Қозоғистонники», — деди Назарбоев ва пиджакнинг остидаги тегишли этикеткани кўрсатди. Қўшимчасига: «Туфлим ҳам Қозоғистонники», — деди.
Шу билан бирга Қозоғистон раҳбари қўлини биринчи қаторда ўтирган инвестициялар ва тараққиёт вазири Асет Исекешевга узатиб: «У кийиб ўтирган костюм ҳам Қозоғистонники», — деди. Бунга жавобан вазир бошини тасдиқ маъносида қимирлатиб қўйди.
Изоҳ (0)