КХДРнинг Кореяни тинчлик йўли билан бирлаштириш бўйича қўмитаси арзнома билан чиқиб, АҚШни «кореялараро алоқаларга аралашишдан воз кечишга» чақирди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Қўмитадагилар фикрича, Америка томони вакиллари КХДР ва Корея Республикаси ўртасидаги музокараларда эришилган келишувларнинг амалга оширилишига тўғоноқ бўлишга интилмоқда. Хусусан, улар Оқ уйни Шимолий Кореяга ишонмасликка даъватларда айбламоқда.
Шунингдек, улар таъкидлашича, Вашингтон томонидан КХДРдаги инсон ҳуқуқлари мавзусида семинар ташкил қилинишидан мақсад Жанубий Корея халқида Шимолий Кореяга қарши фикр уйғотишдан иборат.
Изоҳ (0)