11 сентябрь, жума куни курд жангарилари томонидан Туркия жануби-ғарбидаги, асосан, полиция ходимлари тамадди қиладиган ресторан ўққа тутилди. Бунинг оқибатида официант ҳалок бўлди, уч нафар полициячи яраланди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари шу куннинг ўзида Ироқ шимолидаги Курдистон Ишчи партияси (КИП) марраларига авиазарбалар берди. Амалиётда 20 дан зиёд F-16 самолёти иштирок этди. Қандил, Хакурк, Авашин, Басян, Метина, Гаре, Зап туманларига 80 та бомба ташланди ва 60 нафар жангари ўлдирилди. Шунингдек, йирик қурол-аслаҳа омбори йўқ қилинди.
Изоҳ (0)