Испания шимоли-ғарбидаги Галисия мухториятида ўтказилган пойгада автомобиль трассадан чиқиб кетиб, томошабинларга келиб урилиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Ҳалок бўлганлар орасида ҳомиладор аёл ва бола бор. Яна камида беш нафар бола яраланган, улардан уч нафарининг ҳолати оғирлиги айтилмоқда. Фалокатдан сўнг пойга тўхтатилди, рўй берган ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)