Эдвард Сноуден «шахсий ҳаёт дахлсизлиги тамойилини мустаҳкамлашдаги хизматлари» ва «давлатнинг ўз аҳолиси ҳамда бошқа мамлакат фуқароларини кузатишини танқид остига олганлиги» учун Норвегия адабиёт ва озодлик академиясининг Бьернсон номидаги мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Тақдирлаш маросими Норвегиянинг Молд шаҳрида бўлиб ўтди, Сноуден эса Москвадан туриб, видеоалоқа ёрдамида иштирок этди. Мукофот миқдори 100 минг Норвегия кронасидан иборат (10 минг доллар атрофида).
Эслатиб ўтамиз, собиқ агент АҚШга экстрадиция қилиниши хавфи борлиги сабаб мукофот топшириш маросимига бормасликка қарор қилди.
Изоҳ (0)