АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон суҳбатида Москванинг Суриядаги низоларга аралашуви ҳақидаги хабарлар юзасидан хавотир билдирди, дея хабар бермоқда «РБК».
Керри Лавровга айтишича, агар Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки кучайгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келса, бу низо янада авж олишига, катта йўқотишларга ва қочоқлар оқимининг кўпайишига олиб келиши мумкин.
Керри, шунингдек, бу ҳолатда Сурияда ИШИД жангариларига қарши кураш олиб бораётган коалиция билан қарама-қаршилик юзага келиши хавфи борлигини айтиб ўтди.
Томонлар Суриядаги вазият бўйича муҳокамани Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган юзма-юз учрашувда давом эттиришга келишиб олди.
Нашр эслатишича, ўтган ҳафта Лондоннинг The Times газетаси Суриядаги уруш ҳақидаги репортажда рус тилида берилган буйруқлар эшитилганини хабар қилган эди.
Изоҳ (0)