Сурия ички ишлар вазирлиги ас-Сувайда шаҳрида полиция бўлимлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари штаби ишғол қилингани тўғрисидаги хабарларни инкор этди ҳамда шаҳарда вазият тинч эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ «Ал-Арабия» телеканали ас-Сувайда шаҳрида 4 сентябрь, жума куни рўй берган ва 36 киши ҳалок бўлиши, 69 киши яраланишига олиб келган икки терактдан сўнг нотинчлик ҳукм сураётганини билдирган эди. Асосан тоғли друзлар яшайдиган бу шаҳардаги ғалаёнларга терактларда маҳаллий шайх Воҳид ал-Балуснинг қурбон бўлгани сабаблиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)