Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат Суриядан 15 минг қочоқни қабул қилмоқчилигини айтди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
У, шунингдек, парламентни ушбу давлатга ҳаводан зарба беришга кўндиришга умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кэмерон мамлакат Суриядан минг нафар мигрантларни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган эди. Бош вазир аниқлик киритишича, мамлакатга айни пайтда Европада бўлганлар эмас, Сурия билан чегарадаги лагерлардаги янги қочоқлар келтирилади.
Изоҳ (0)