Тожикистон Ички ишлар вазирлиги 4 сентябрь куни истеъфога чиқарилган мудофаа вазирининг ўринбосари Абдуҳалим Назарзодани мудофаа вазирлигининг Душанбедаги марказий тузилмаси ҳамда Ваҳдат шаҳри ички ишлар бўлимига ҳужум уюштиришда айблади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Саккиз нафар милиция ходими ҳалок бўлишига олиб келган Душанбе ва Ваҳдатдаги ҳужумлар 4 сентябрь тонгида рўй берди. Унинг қатнашчилари кўплаб қурол-яроғни қўлга киритган. Олти нафар террорчи қўлга олинган, Назарзода эса бир гуруҳ шериклари билан яширинган.
Изоҳ (0)