4 сентябрь, жума куни Македонияга Греция орқали рекорд даражадаги муҳожир — 5600 киши келган. Бу ҳақда БМТнинг қочоқлар масаласи бўйича агентлиги матбуот котиби Мелисса Флеминг маълум қилди, дея хабар бермоқда "Европейская правда".
Македония қочоқлар учун транзит мамлакат ҳисобланади: унинг ҳудуди орқали муҳожирлар Европа Иттифоқининг бошқа давлатларига ўтишга ҳаракат қилади.
Олдинроқ мамлакат маъмурлари Греция билан чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилиб, муҳожирларни ўтказмасликка ҳаракат қилган, бироқ кейинчалик яна чегараларни очишга мажбур бўлганди.
Изоҳ (0)