АҚШ Адлия вазирлиги мобил телефонларни кузатиб бориш учун уяли ретрансляторлар симуляторларидан фойдаланишга фақат тегишли рухсатнома бўлгандагина ижозат берилиши тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Knews» хабар бермоқда.
Boeing корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган ва одатда Cessna енгил моторли самолётига ўрнатиладиган аппаратура уяли телефон минораси каби ишлайди ва бир марталик парвози мобайнида минглаб телефон эгаларининг манзилини уч метргача аниқликда белгилайди. Баъзилари эса масофадан туриб телефон сигналини тўсади ва ундаги маълумотлар, жумладан, SMS-хабарлар ва фотосуратлардан кўчирма олади.
Ушбу дастур 2007 йилдан бери Адлия вазирлигининг суд ижрочилари хизмати томонидан фойдаланиб келинмоқда. Унинг ёрдамида ижрочилар тергов остидаги шахсларни кузатиб боради. Шу билан бирга, ушбу муассаса ихтиёрига терговга умуман алоқаси бўлмаган кишиларнинг телефонларига оид маълумотлар ҳам тушиб қолмоқда.
Изоҳ (0)