Мисрда, Синай ярим оролининг шимоли-шарқида қўлбола қурилмалар портлаши оқибатида тўрт нафар америкалик ҳарбий хизматчи ва икки нафар халқаро кузатувчи жабрланди. Яраланганлар касалхонага ётқизилган, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, иккита портлаш қайд этилган. Америкалик ҳарбийлар биринчи ҳодисадан сўнг жабрланувчиларга ёрдамга келган вақтида жароҳат олган.
Изоҳ (0)