Саудия Арабистони шарқида жойлашган Абкайкда дунёдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш мажмуасида теракт уюштиришга уринган террорчи йўқ қилинди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Саудия матбуот агентлигига таяниб.
«Худкушлик камари» боғлангани гумон этилган экстремист мажмуа ҳудудига кирмоқчи бўлган. Назорат ўтказиш пунктларидан бирида у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қарата ўт очган ва уч полициячини яралаган. Шундан сўнг жангари яқин орадаги бинолардан бирига яширинган. Отишма натижасида террорчи ўлдирилган. Бундан ташқари, олган жароҳатлари туфайли полициячилардан бири ҳалок бўлди.
Экстремистик гуруҳлардан ҳеч бири ушбу ҳужум учун жавобгарликни олганича йўқ.
Изоҳ (0)