• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий таълим вазирлиги Ўзбекистон ОТМларида контракт асосида ўқитиш қиймати оширилганига изоҳ берди

    2015 йилнинг 1 сентябридан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларининг 15 фоизга ошганлиги сабабли Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ва уларнинг ота-оналарига шарҳ берди. Шарҳ матни вазирлик сайтида эълон қилинган.

    Фото: uz24.uz

    Фото: uz24.uz

    Ўзбекистонда жорий этилган олий таълим тизимига мувофиқ, тест синовлари натижаларига кўра энг юқори баллар тўплаган талабалар давлат гранти бўйича бепул (ўқишга қабул қилинганларнинг ўртача 33 фоизи) ўқийди. Ўз навбатида, қабул квоталари доирасида «ўтиш» балларини тўплаган талабалар эса, уларни ўқитишга сарфланадиган харажатларни қисман қоплашни назарда тутувчи тўлов-контракт шакли асосида таълим олади.

    Шу билан бирга талабаларга, уларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт шакли асосида ўқишидан қатъи назар, ҳар ойда стипендия тўлаб борилади. «Кўрсатиб ўтиш жоизки, хорижий давлатларда талабаларга ҳар ойлик стипендиялар тўланмайди», — дейилади вазирлик шарҳида.

    Ҳозирги вақтда стипендиянинг ўртача ойлик миқдори 300 минг сўмни ёки йилига 3,6 миллион сўмни ташкил этади ва у ўқитиш қиймати контракт миқдорига тўлиқ киритилади. Бунда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг 40—60 фоизини стипендия ташкил этади, яъни талабага ўзи томонидан ўқиш учун тўланган маблағнинг тахминан ярми ўқув йили давомида ойлик стипендия кўринишида қайтарилади. Бу механизм талабаларнинг ўқишига зиён келтирган ҳолда пул ишлашга вақт сарфламасдан, бутун диққат-эътиборларини таълим олишга қаратишларига имкон яратади.

    «Юқоридагиларга асосан янги ўқув йилида тўлов-контракт қиймати миқдорини индексация қилишда, асосий омил сифатида, ўтган ўқув йилида стипендия ва ўқитувчиларнинг иш ҳақи миқдорларининг 23,2 фоизга, тўлов-контракт миқдорларининг эса атиги 10 фоизга ошганлиги, аниқроғи олий таълим муассасалари харажатлари уларнинг тушумларидан тезроқ ўсганлиги инобатга олинди», — деб ёзади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

    Шу билан бирга, тўлов-контракт миқдорини 15 фоизга оширишда 2015 йилнинг 1 сентябридан стипендиялар ва ўқитувчиларнинг иш ҳақи миқдорини 10 фоизга оширилганлигини қоплаш лозимлиги, акс ҳолда, янги ўқув йилининг якунига келиб, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тегишли харажатлар учун маблағлар етишмовчилиги келиб чиқиши ҳам ҳисобга олинди.

    Жумладан, жорий йилнинг 1 сентябридан тўлов-контракт қиймати бир талабани ўқитиш учун келиб чиқадиган харажатлар танланган таълим йўналиши харажатларидан келиб чиқиб, 5,8 миллион сўмдан 8,5 миллион сўмгача миқдорда белгиланди. Масалан, «Педагогика» йўналиши бўйича тўлов-контракт миқдори 5,8 миллион сўмни ташкил этгани ҳолда, моддий-техник ва лаборатория базаси ҳамда педагогик ставкалар сонига (ўқитувчиларга) талаб юқори бўлган «Соғлиқни сақлаш» йўналишида 7,65 миллион сўмни ташкил этади.

    «Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, талабага тўланаётган стипендияни ҳисобга олмаган ҳолдаги ўқитиш учун тўловнинг хақиқий миқдори 2,2—4,9 миллион сўмни ёки 850-1900 долларни ташкил этмоқда, бу эса Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари, айниқса, узоқ хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларида ўқитиш қийматидан бир неча бор пастдир», — дейилади шарҳда.

    Яна таъкидлаш лозимки, контракт асосида таълим олаётган талабалар томонидан амалга оширилаётган тўловлар олий таълим муассасалари жорий харажатларининг фақат маълум бир қисмини қоплайди, қачонки, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув ва ижтимоий инфратузилмасини модернизация қилиш, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва мебеллар билан жиҳозлаш, кутубхона фондини тўлдириш ва бошқа харажатларнинг 90 фоизидан ошиғи давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

    «Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори билан тасдиқлаган олий таълим муассасалари моддий-техника базасини модернизация қилиш Дастури доирасида 2011—2014 йиллар давомида олий таълим муассасалари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда уларни жиҳозлаш ишлари учун Давлат бюджети ҳисобидан 504,6 миллиард сўм маблағ ажратилди. Натижада, 21 та олий таълим муассасасида 105 та объект янгидан фойдаланишга топширилди, жумладан, жами 43 минг ўқув ўрнига эга бўлган 55 та ўқув биноси, 9 минг ўринга эга бўлган 33 та талабалар турар-жойи, 13 та спорт иншооти ва бошқа инфратузилма объектлари шулар жумласидандир», — деб ёзади вазирлик.

    Фойдаланишга топширилган барча объектлар мебель ва инвентарлар, замонавий ахборот-коммуникация техникалари ва ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланган. 2015 йилда эса, мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан 312,4 миллиард сўм маблағ ажратилди, бу ўз навбатида, 15 та олий таълим муассасасида яна 45 та янги объектни фойдаланишга топшириш имконини беради.

    «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларни ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган барча саволларга, шу жумладан, ўқиш учун тўлов шакли, талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан таълим олиш учун иш хақидан йўналтириладиган маблағларга қўлланиладиган имтиёз ва енгилликлар қўллаш тартибига тааллуқли, шунингдек, таълим кредити ва бошқа саволларга ёзма шаклда ҳамда давлат интерактив хизматлари орқали жавоб беришга тайёрлигини маълум қилади», — дея қўшимча қилинган вазирлик шарҳида.

    02.09.2015, 15:57   Изоҳ (0)   11766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2,6 минг сўмдан ошди

    02.09.2015, 14:41

    Жаҳон тиллари университетида қурилиш ишлари давом этмоқда (фотогалерея)

    02.09.2015, 14:38

    Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов ва Ёдгор Саъдиев Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида меҳмон бўлди

    02.09.2015, 14:26

    Hyundai Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақидаги хабар рад этилди

    02.09.2015, 13:31

    Ўзбекистонда товуқ панжалари ва сухарини экспорт қилишга рухсат берилди

    02.09.2015, 09:44

    Файзулла Муллажонов дунё марказий банклари раҳбарлари рейтингида юқорилади

    02.09.2015, 09:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда эркак 2 киши томонидан бўғиб ўлдирилди

    Ўзбекистон | 12 июн, 19:05

    “Союзмультфильм”нинг фақат битта мультфильми 9.2 балл рейтингга эга — бу “Винни Пух” ёки “Сеними, шошмай тур!” эмас

    Лайфстайл | 12 июн, 18:50

    “Таксиларни вилоятларга қайтарган билан тирбандлик камайиб қолмайди”—Абдулла Абдуқодиров

    Ўзбекистон | 12 июн, 18:40

    Организмнинг қаришини тезлаштирадиган зарарли одатлар

    Лайфстайл | 12 июн, 18:32

    “Росатом” Ўзбекистонда икки блокли катта ва кичик АЭС қуради

    Дунё | 12 июн, 18:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.