Hyundai Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК матбуот хизмати «Дарё» нашрига маълум қилди.
Аввалроқ Ўзбекистондаги баъзи ОАВлар «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси Жанубий Кореянинг Hyundai автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида музокаралар олиб бораётгани тўғрисида хабар тарқатган эди. Бироқ бу «Ўзавтосаноат» АК томонидан тасдиқланмади.
Изоҳ (0)