Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 24 август куни «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» фармон имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Унга кўра, 2015 йил 1 сентябридан товуқ панжаларини, шунингдек, ўзи ишлаб чиқарган сухари, қовурилган бурда нон ва шунга ўхшаш қовурилган маҳсулотларни экспорт қилишга рухсат берилди.
Ҳужжат экспорт товарлар ҳажми ва номенклатурасини янада кенгайтириш, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқараётган корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида қабул қилинди.
Изоҳ (0)