Ўзбекистон Марказий банки раиси Файзулла Муллажонов АҚШнинг Global Finance журнали томонидан тузиладиган дунё марказий банкларининг энг яхши раҳбарлари рейтингида юқорилади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ўзбекистон Марказий банки раҳбари «C-» рейтингига эга бўлди, ўтган йили унга «D» даражаси берилган эди.
Global Finance марказий банклар раҳбарлари рейтингини 1994 йилдан буён тузиб келади, унга қарийб 75 та давлат киритилади.
Бу йил энг яхши — «А» рейтингини Чехия, Ҳиндистон, Исроил, Малайзия, Парагвай, Перу, Филиппин, Тайвань ва Европа марказий банклари раҳбарлари қўлга киритди.
Изоҳ (0)