Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Хитойга ташрифи доирасида Хитой корпорациялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. «Tengrinews.kz» хабарига кўра, шундай учрашувларнинг бирида Назарбоевга хушомад қилинди.
«Муҳтарам жаноб президент, биз сизни кўриб турганимиздан жуда хурсандмиз. Кўринишингиз ажойиб эканлигидан ҳам жуда хурсандмиз», — деди CITIC Group корпорацияси директорлар кенгаши раиси Чан Чженмин. Мазкур сўзларни Назарбоев ва Қозоғистон делегацияси аъзолари табассум билан қабул қилди.
Умуман олганда, учрашувлар давомида анча жиддий масалалар муҳокама қилинган. Оқўрда матбуот хизмати ахборотига кўра, суҳбатлар вақтида қўшма инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши, шунингдек, «Нурли жўл» дастури доирасида Қозоғистонни инфратузилма жиҳатидан ривожлантиришда Хитой компанияларининг иштироки ҳақида сўз борган.
Изоҳ (0)