Хитой миллий нефть ва газ корпорацияси (CNPC) Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида республика нефть ва газ соҳаси учун катта диаметрли қувурлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуради. Бу ҳақда «Gazeta.kz» хабар бермоқда.
Корпорация директорлар кенгаши раиси Ван Илиннинг маълум қилишича, Олма-Отадаги саноат ҳудудида қуриладиган заводнинг инвестиция портфели 150 миллион долларга баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, CNPC Остона шаҳрида Олий хореография мактаби қурилишини ҳам қўллаб-қувватлайди. «Мазкур лойиҳа шахсан президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан бошланган», — дея қўшимча қилди Ван Илинь.
Изоҳ (0)